Ишсиз ёшларга “Labo” автомашиналари топширилди
Самарқанд вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги лойиҳа доирасида 50 нафар самарқандлик ёшларга “Labo” русумидаги автомашиналар топширилди.

Лойиҳадан мақсад ишсиз ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг ўзини ўзи банд қилишига шароит яратиш ва даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашишдан иборат.

- Педагогика коллежини тамомлаганман. Аммо ишсиз эдим, — дейди Жомбой тумани Наймантепа маҳалласида яшовчи Моҳира Сафарова. — 2021 йилда “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олганман. Ушбу лойиҳа доирасида бошланғич тўловсиз, 7 йил муддатга, йиллик 18 фоизли кредит асосида “Labo” автомобилини олдим. Автомобилнинг умумий қиймати 96 миллион сўмни ташкил этади. Асосан юк ташиш фаолияти билан шуғулланишни режалаштирганман. Бу орқали ўз меҳнатим билан даромад топиб, оиламга ва жамиятга фойда келтирмоқчиман. Биз, ёшлар учун яратилаётган бундай имкониятлар катта рағбат бўляпти.

Мазкур лойиҳа ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни меҳнатга ундаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Моҳира Сафарова каби ташаббускор ёшлар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз келажагини мустақил равишда барпо этмоқда. Бундай амалий ёрдамлар ёшларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг