Игорь Сергеев фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол инсайдери Иван Карпов маълумот берди.
Унинг ёзишича, Самаранинг «Крылья Советов» клуби Сергеевнинг хизматларига қизиқиб қолган. Ҳаттоки, футболчининг трансфери аллақачон жамоа бош мураббийи Магомед Адиев билан муҳокама қилинган.
«Самараликлар томонидан Сергеевга 2,5 миллион рубль маош ва 1,5 миллион рубль кўтарма пули таклиф этилган. Аммо футболчининг агентлари рус клубидан 3–4 миллион рубль атрофида маош сўрашмоқда», дей у.
Маълумот учун, Игорь Сергеев фаолияти давомида Қозоғистон, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд каби мамлакатларда тўп сурган. У Ўзбекистон миллий терма жамоасида энг кўп гол киритган футболчилар орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг