«Humo Air» илк парвозларини амалга оширди
Шу йил 15 декабрдан бошлаб «Humo Air» лоукостер авиакомпанияси пойтахтдан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга ошира бошлади.
Дастлабки рейсларнинг амалга оширилиши муносабати билан Тошкент аэропортида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, унда вазирлик ва идоралар, «Uzbekistan Airports», «Humo Air» авиакомпанияси вакиллари, журналистлар, блогерлар ва авиаспоттерлар иштирок этди.
Бугун маҳаллий вақт билан соат 06:41 да Тошкент - Нукус йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширилди. Кун давомида пойтахтдан Қарши, Самарқанд ва Урганч аэропортларига ҳам парвозлар амалга оширилди.
Ҳафтанинг бошқа кунларида авиакомпания Навоий, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига ҳам парвозларни режалаштирмоқда. Авиакомпания хабар беришича, ички йўналишларга чипталар нархи 159 минг сўмдан бошланади.
Авиакомпания томонидан 2024 йилда Олма-ота, Истанбул ва Дубай каби шаҳарларга халқаро рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг