Ҳаракат иштирокчилари учун яна бир қулайлик

14:51 10 Март 2026 Жамият
188 0

Андижон шаҳрининг энг гавжум ва ҳаракат жуда зич бўлган ҳудудларидан бири Бобуршоҳ кўчасида ер усти пиёдалар ўтиш кўприги қурилиши бошланди. Мазкур ҳудуд шаҳар транспорт ҳаракатининг асосий нуқталаридан бири бўлиб, бу ердан бир сутка давомида 35 мингдан зиёд транспорт воситаси ҳамда қарийб 82 минг нафар пиёда ҳаракатланиши қайд этилган.

-Айни пайтгача ушбу йўл қисмида транспорт оқимининг юқорилиги сабаб тирбандликлар кузатилиб, пиёдалар учун йўлни кесиб ўтиш муайян қийинчилик ва хавф-хатарлар туғдирар эди,-дейди Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ходими Юлдузхон Маллабоева. -Шу боис янги қурилаётган ер усти пиёдалар кўприги аҳоли, айниқса болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имкониятини яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

“Ўзйўлкўприк” кластери Андижон филиали томонидан қурилишнинг дастлабки босқичи олиб борилмоқда. Бу жараён келгусида кўприк таянчларини мустаҳкам барпо этиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Қурилиш ишлари белгиланган техник меъёрлар ва шаҳарсозлик талабларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер