Ҳамёнбоп «Tesla» автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
«Tesla» компанияси келажакда ўзининг арзон электромобилларини тақдим этмоқчи. Бунга айрим моделларни соддалаштириш орқали эришиш кўзда тутилган. Бу ҳақда «36Kr» нашри хабар берди.
Унга кўра, компания бир вақтнинг ўзида бир нечта қулай нархли электрда юрувчи автомобилларни ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Улардан биринчиси «Model Y» кроссоверининг соддалаштирилган версияси бўлади. Бу машина 2020 йилдан буён сотувда бўлиб, қиймати 31,5 минг долларни ташкил этади.
Янги арзон моделни Хитойнинг «Gigafactory Shanghai» заводида йиғиш ва стандарт версиядаги мотор, шасси ҳамда аккумулятор билан жиҳозлаш кўзда тутилган.
Ҳозирча янги электромобилнинг аниқ тақдим этилиш санаси ва нархлари ошкор этилмаган. Мутахассислар моделнинг ҳозирги версиясига талаб пасайиши билан ишлаб чиқаришни бошлашади деган фаразни илгари сурмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг