Ҳамкасбларимиз ғолиблар сафида
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази томонидан 2013 йилдан бери Озарбайжоннинг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан танлов ўтказиб келинади. Унда эълон қилинган мавзулар бўйича мақолалар, телевидение кўрсатувлари, ҳужжатли фильмлар, таржима асарлар, шунингдек, “Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликка оид энг кўп материаллар чоп этган матбуотлар”, давлат ва жамоатчилик вакиллари Озарбайжон Маданият марказининг фахрий дипломи ва пул мукофоти билан тақдирланади. Бу йилги тадбир Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ташкил этилди. 2023 йилги танлов ғолиблари орасида “Халқ сўзи” газетасининг икки нафар ходими ҳам бор. Шоир ва таржимон Раҳматжон Бобожонов “Йилнинг энг яхши таржима нашри лойиҳаси” бўйича, шарҳловчи Абдували Сойибназаров “Озарбайжон ҳақидаги энг яхши таҳлилий мақола” номинацияси бўйича танлов ғолиби бўлишди. Биз ҳамкасбларимизни ушбу юксак мукофот билан табриклаймиз.
“Халқ сўзи” газетаси жамоаси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг