Ҳам расман ишлаб, ҳам ўқувчи талабалар статистикаси эълон қилинди
“Ягона миллий меҳнат тизими”дан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 115 601 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Бугунги кунда ишлайдиган талабаларнинг катта қисми, яъни, 62 125 нафари давлат ташкилотларида фаолият юритиб келишмоқда. Хусусий субъектларда эса 49 351 та талаба иш фаолиятини олиб боради. Иккала секторда ишловчилар ҳам йўқ эмас, уларнинг сони 4 125 нафарни ташкил этган.
Ҳам ўқиб, ҳам ишловчи талабалар ичида эркаклар сони кўпроқ, 67 828 нафар. Аёллар эса 47 773, бошқача айтганда, 41,3% қисмни ташкил этади.
Ҳудудлар бу турдаги кесимида энг кўп фаолият:
Тошкент шаҳри — 36 729 нафар (31,8%);
Самарқанд вилояти — 9 961 нафар (8,6%);
Фарғона вилояти — 9 770 нафар (8,4%);
Тошкент вилояти — 8 943 нафар (7,7%);
Қашқадарё вилояти — 8 310 нафар (7,2%) қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг