Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 10-13 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, эртага, 11 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуққача, баъзи жойларда 0-5 даража совуққача пасаяди, кундуз куни эса 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Республика шимолида ҳарорат кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучаяди, Фарғона водийси вилоятларида баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
10-11 март кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
12 мартда кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи эса совуқ ҳаво массаси республика ҳудудидан чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кундуз кунлари ҳаво 10-15 даража илиққача исийди. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади. Кечаси бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ бўлади, кундузи аста-секин 11-13 даража илиққача кўтарилади. Шамол шимоли-шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг