«Google» реклама соҳасида монополь ташкилот деб топилди
АҚШ суди «Google»ни онлайн реклама соҳасида монополь ташкилот дея эълон қилди. Бу ҳақда АП ахборот агентлиги маълум қилган.
Қўшма Штатлар суди «Google» компаниясининг реклама тарқатишдаги ёндашувлари монополияга қарши қонунларни бузганлигини аниқлаган. У ўн йилдан ортиқ вақт давомида реклама соҳасида ўзининг монополиясини ўрнатган ва рақобатчиларни чеклаб келган.
Суд томонларга интернет гиганти монополист сифатида тан олинганидан кейинги ҳаракатлар бўйича позицияларини шакллантириш учун вақт берган.
Таъкидлаш жоиз, ҳамкорларга олдиндан ўрнатиш учун кўплаб миллиард долларлик тўловлар асосида компания онлайн қидирув бозорининг қарийб 90 фоизи ва смартфонларнинг 95 фоизини назорат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг