Германияда Европа «Путиннинг нафаси»ни ҳис қилаётгани маълум қилинди

16:32 27 Февраль 2025 Дунё
248 0

Архив фото

Украинадаги можарога барҳам бериш ҳам НАТО мамлакатларига Россиядан келаётган «таҳдид»ни камайтирмайди. Ушбу фикрларни Германиянинг «Hensoldt» мудофаа компанияси директори Оливер Дерре айтиб ўтди.

«Ҳарбийлар, айниқса Польша ва Болтиқбўйида «Путиннинг нафаси»ни ҳис қилишади», — дейди Дерре.

Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТО учун ягона таҳдид деб ҳарбий блокда кучсиз армияга эга давлатлар борлигини айтган эди. Унинг таъкидлашича, Ғарбий Европа давлатлари жуда бой ва «кўп пулга» эга, шунинг учун улар ўзларининг миллий хавфсизлигига сармоя киритишлари керак.

Давлат котиби, шунингдек, Вашингтон мудофаа учун зарур миқдорда пул сарфламаган НАТО иттифоқчиларига энди субсидия бера олмаслигини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер