Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун муҳокама қилинди
Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мазкур Қонун меҳнат миграцияси соҳасидаги хизмат кўрсатиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлайди, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солади, уларнинг масъулиятини кучайтиради ҳамда иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратади.

Қонун билан хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кенгайтириш, иш вақтидан ташқари ишлашнинг давомийлигини белгилаш ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Қайд этилганидек, мазкур нормалар меҳнат миграцияси соҳасида қонунийликни таъминлашга, мигрантларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга, ноқонуний фаолиятга чек қўйишга ҳамда соҳага хусусий секторни жалб этишга қулай имконият яратади.

Сенаторлар томонидан қайд этилганидек, Қонун хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, миграция хизматларини рақамлаштириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали хусусий сектор иштирокини рағбатлантиришга, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.
Муҳокама якунида сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.







Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг