Францияда Макрон ҳақида хавотирли башорат қилинди

Франция президенти Эммануэль Макрон ҳокимиятни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилади. Бу фикрларни таҳлилчи Клод Жанвье “RT” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг эслатишича, Францияда президент фақат икки муддатга сайланиши мумкин. Бироқ ҳукумат Конституцияга мумкин бўлган ўзгартиришлар ҳақида ҳозирданоқ гапирмоқда.
“У ўзининг узоқ йиллик дўсти Ричард Ферранни Конституциявий кенгаш раҳбарлигига жуда эҳтиёткорлик билан қўйди. У бир муддат аввал нега президентнинг учинчи муддатга сайланишига йўл қўймаслик керак, деган эди. Энди ҳеч нарсани инкор этиб бўлмайди”, — дейди эксперт.
Аввалроқ Франция бош вазири Франсуа Байру ҳукумати депутатлар унга ишончсизлик билдиргани учун истеъфога чиққан эди. Байру сўнгги уч йил ичида Францияда истеъфога чиққан тўртинчи бош вазири бўлди. Унинг ҳукуматдан кетишини французлар байрам сифатида нишонлади.
“Минглаб намойишчилар Франсуа Байру ҳукумати қулаганини 8 сентябрь куни шаҳар ҳокимиятлари олдида нишонлашди”, — дейилади BFMTV телеканали хабарида.
Бутун мамлакат бўйлаб, жумладан, Лион, Марсель, Пау, Ницца, Тулон ва бошқа шаҳарларда жами 200 та намойишлари бўлиб ўтди. Французлар баннерлар ва плакатлар билан кўчаларга чиқишди ва шампань шишаларини очишди, кўчаларда мусиқалар янгради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг