Финалда «Эль-Классико»га гувоҳ бўламиз
Кеча, 8 январь куни Испания Суперкубогининг иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтди. Унда «Реал Мадрид» жамоаси ўз ҳамшаҳари «Атлетико Мадрид» билан куч синашди.
Учрашув 2:1 ҳисобида «қаймоқранглилар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Федерико Вальверде ва Родриго муаллифлик қилди. «Атлетико Мадрид»нинг ягона жавоб голи эса Александер Сёрлот ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа «Реал Мадрид» клуби Испания Суперкубоги мусобақасининг финал ўйинига йўлланма олди. Жамоа финалда «Барселона» билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўтган мавсумда ҳам мазкур турнир финалида ўзаро тўқнаш келган ва унда Каталония клуби 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, Испания Суперкубогининг бу йилги финали 11 январь санасида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг