ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди
Кеча, 19 январь куни ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз саҳифасида маълумот берди.
Январь ойида Африка миллатлар кубоги ўтказилгани боис, Африка минтақаси жамоалари рейтингда сезиларли даражада юқорилаб олди. Камерун ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари янгиланган рейтингда Ўзбекистондан олдинлаб кетди. Шу боисдан Фабио Каннаваро бошчилигидаги «оқ бўрилар» янгиланган рейтингда 52-ўринни банд этди.
Бу Осиё бўйича бешинчи натижа дегани. ОФК мамлакатларидан Япония (19), Эрон (20), Жанубий Корея (22) ва Австралия (27) рейтингда Ўзбекистондан олдинда турибди.
Африка миллатлар лигаси сабаб ТОП-10 таликда ҳам ўзгариш бўлди. Мусобақада 2-ўринни эгаллаган Марокаш терма жамоаси Белгия, Германия ва Хорватиядан ўтиб, 8-ўринни эгаллаб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг