Февраль ойи учун «Палов индекси» эълон қилинди

16:59 08 Март 2026 Жамият
574 0

Фото: Статистика қўмитаси

Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси 2026 йилнинг февраль ойи учун «Палов индекси»ни эълон қилди.

Унга кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича бўлди:

• Қорақалпоғистон Республикаси — 98 927 сўм;

• Тошкент шаҳри — 118 381 сўм;

• Андижон вилояти — 106 984 сўм;

• Бухоро вилояти — 109 455 сўм;

• Жиззах вилояти — 110 160 сўм;

• Қашқадарё вилояти — 112 980 сўм;

• Навоий вилояти — 111 508 сўм;

• Наманган вилояти — 109 704 сўм;

• Самарқанд вилояти — 114 383 сўм;

• Сурхондарё вилояти — 112 292 сўм;

• Сирдарё вилояти — 105 337 сўм;

• Тошкент вилояти — 113 602 сўм;

• Фарғона вилояти — 116 256 сўм;

• Хоразм вилояти — 108 103 сўм.

Келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер