Фарғонада «Spark» билан тўқнашган «Lacetti» велосипедчини уриб кетди

Фото: Фарғона ЙҲХБ
Фарғонада «Lacetti» аввал «Spark» билан тўқнашиб, кейин йўл четида турган фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 октябрь куни соат 8:10 лар чамасида Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент–Ўш» автомобиль йўлининг 282-километрида «Мустақиллик» ва «Андижон» кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган.
Мазкур чорраҳада 1964 йилда туғилган Ж.Т. «Spark» русумли автомобилида орқага қайрилмоқчи бўлган вақтида, йўлнинг қарши томонидан ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув туфайли бошқарувни йўқотган «Lacetti» йўл четида велосипедда турган 1991 йилда туғилган фуқаро Т.А.ни уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Т.А. тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Nexia-1» уч нафар мактаб ўқувчисини уриб юборгани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг