Фарғонада мактаб ўқувчиси ва унинг онасини калтаклаган шахс ушланди
Видеодан кадр
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги мактабда аёл ва унинг ўғли бегона эркак томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 март куни М.К. (видеотасвирдаги аёл) Марғилон шаҳар Истиқлол маҳалласидаги 25-умумий ўрта таълим мактабига 5-синфида ўқийдиган ўғли М.Э.ни кўргани борган. Шу вақтда фуқаро Ж.Х. (эркак) унинг фарзандини дўппослаб ураётганини кўриб, ажратмоқчи бўлган.
Бироқ Ж.Х. безорилик ҳаракатларини давом эттириб, М.К. ва М.Э.ни баданининг турли жойларига уриб, қасддан тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Х.га нисбатан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг