Фарғонада «Энергосавдо» муҳандиси 9 минг доллар пора билан қўлга

17:18 17 Март 2026 Жамият
172 0

Фото: ДХХ

Фарғона вилоятида жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган «Энергосавдо» муҳандисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Энергосавдо» филиали Фарғона бўлинмаси муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқарога тегишли хонадон ва хусусий боғчада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муҳандис сўралган пул маблағидан 9 минг долларни учинчи шахс орқали олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?