Фарғонада диний экстремистик оқимнинг фаол аъзоси 12 йилга қамалди
Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси томонидан «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқимининг фаол аъзоси бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Унга кўра, Олтиариқ туманида яшовчи А.А. Россия Федерациясида ишлаб юрган вақтида ислом динига қизиқиши туфайли интернет орқали турли маърузаларни эшитган. Хусусан, у «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний террористик ташкилоти тарафдорларининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги тузумини Конституцияга хилоф равишда ўзгартиришга хизмат қилишга қаратилган маърузаларидаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видео ва аудио материалларни эшитиб, уларнинг таъсирида экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келган.
У Telegram мессенжери орқали оқим тарафдори М.А. билан алоқа қилиб, ёзишмалар олиб борган. «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, уларнинг китобларидан виртуал таълим олади. «Ҳизбий халқа»да виртуал тарзда олган диний сабоқлари оқибатида диний ақидапарастликка берилиб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлаган. У мазкур диний ташкилотга содиқлик қасамёдини қабул қилган ҳамда ойлик даромадидан аъзолик бадали тўлаб келган. Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқларда диний оқимнинг ғояларини фаол тарғиб қилган.
Олтиариқ туманига қайтиб келгач, Telegram’да турли гуруҳларни ташкил қилган ҳамда ўзининг танишларининг профилларини бу гуруҳга қўшган. А.А. ақидапарастлик ғояларидан сабоқ бериб келган. Шунингдек, у фаолиятини давом эттириб, бир неча шахсларни ҳам гуруҳига жалб этган ҳамда диний оқимнинг материалларини тарқатган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида А.А.нинг қилмишлари фош бўлди. Унинг телефонидан олинган ашёвий далиллар диний оқимнинг материаллари эканлиги тасдиғини топди. Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судининг ҳукмига кўра, у 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг