Фахрийлар ҳамда устоз-журналистлар шарафланди
Бугун узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида фаолият юритиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳамда компанияда самарали ишлаб келаётган устоз-журналистлар шарафланди, деб хабар бермоқда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
«Тадбирда қатнашиб, фидокорона меҳнати, профессионал маҳорати ва серқирра ижоди билан юртимизда телевидение ва радио соҳасининг ривожига хизмат қилган қадрли устозларимиз ва фахрийларимизга, нафақат телеэкранларда, балки кадр ортида хизмат қиладиган ҳамкасбларимизга ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим», дейди Асадов.
У шунингдек, телевидение ва радио дарғаларини ардоқлаш, ҳаёт йўлларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш, устоз-шогирд анъаналарини, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашда бундай учрашувларнинг аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидлади.
«Ушбу эзгу ташаббус учун Абдурашид Жўрабоев бошчилигидаги Миллий телерадиокомпаниянинг катта жамоасига миннатдорлик билдираман», деб ёзди Президент матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг