Европадан ЖЧга йўл олган дастлабки жамоа аниқланди

10:10 15 Октябр 2025 Спорт
201 0

Кеча, 14 октябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 8-тур доирасида Латвияга сафар қилган Англия терма жамоаси 0:5 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди.

Ушбу ғалабадан сўнг жамоанинг умумий очколари сони 18 тага етди ва бу орқали жамоа саралаш якунланишига 2 та тур қолган бир пайтда асосий таъқибчиси Албания терма жамоасидан 7 баллга илгарилаб кетди ҳамда шу тариқа Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.

Латвия: Звиедрис — Юрковскис (Тонишевс, 46), Вейпс, Черномордийс, Балодис, Циганикс — Зеленковс, Варславанс (Дашкевичс, 66), Вапне (Савельевс, 74), Икауньекс (Грабовскис, 88) — Гутковскис (Регза, 74).

Англия: Пикфорд — Спенс, Стоунз (Берн, 71), Конса, Льюис-Скелли — Андерсон, Райс (Хендерсон, 61) — Сака (Боуэн, 61), Роджерс (Эзе, 60), Гордон (Рашфорд, 71) — Кейн.

Огоҳлантиришлар: Циганикс (31), Балодис (41), Черномордийс (45+3), Регза (87) — Конса (87).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?