Европа ҳалокатли вирус тарқалишидан огоҳлантирилди
Архив сурат
Италиялик Европа Парламенти аъзоси Жанантонио да Ре Европада ҳалокатли Ғарбий Нил вируси тарқалишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда унинг Еврокомиссияга мурожаатида қайд этилган.
«Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармасининг сўнгги ҳисоботидаги статистик маълумотларга кўра, Европа Иттифоқида Ғарбий Нил вируси билан касалланиш ҳолатлари кескин ошган. Хусусан, 2022 йилда Европада у билан энг юқори касалланиш даражаси этилди —1133 та ҳолат. Бу 2021 йилга нисбатан қарийб етти баравар кўп», — дейилади мурожаатда.
Шу муносабат билан депутат Еврокомиссия қўйидаги саволларни йўллади: Еврокомиссия Ғарбий Нил вирусининг Европада тез тарқалишидан хабардорми? У қандай қилиб вируснинг тарқалишига қарши курашмоқчи?
Жанантонио да Ре айтишича, вируснинг ўлим ва касалхонага ётқизиш даражаси сезиларли даражада юқори. Барча юқтирганларнинг қарийб 87 фоизи касалхонага ётқизилган. У билан зарарланганлардан 92 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Аввалроқ, Россияда ҳам Ғарбий Нил вируси билан касалланиш ҳолати аниқланганди.
Ғарбий Нил вируси ўткир, тўлиқ ўрганилмаган иситмани келтириб чиқаради. У чивинлар томонидан юқади. Иситма асосан тропик ва субтропик минтақаларда кенг тарқалган, аммо сўнгги пайтларда дунёнинг тропик бўлмаган минтақаларида тобора кўп ҳолатлар қайд этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг