Етакчилар «Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти» кўргазмасини бориб кўрди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ташкил этилган "Ўзбекистон ва Италия: цивилизациялар мулоқоти" кўргазмасини томоша қилдилар.
Ноёб экспозиция икки мамлакат ўртасидаги чуқур тарихий, илмий ва маданий алоқаларга бағишланган. У "Рим ва Кушон империяларининг савдо муносабатлари", "Биринчи Уйғониш даври", "Марко Поло", "Амир Темур", "Мирзо Улуғбек" ва "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "XIX асрда Ўзбекистондаги италияликлар", "Иккинчи жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг Италияни озод қилишга қўшган ҳиссаси", "Ўзбекистон ва Италия: маданий меросни асраш" каби 9 та мавзули бўлимдан ташкил топган.
Меҳмонларга Афросиёбнинг "Самарқанд ҳукмдори томонидан элчиларни қабул қилиш маросими" номли деворий суратнинг машҳур италиялик уста Мауро Пеллицонни томонидан Флоренция мозаикаси услубида ишланган ноёб нусхаси намойиш этилди.
Шунингдек, етакчилар турли тарихий ёдгорликлар, график тасвирлар, қўлёзма ва миниатюралар, нодир адабий нашрлар, ҳайкаллар, архив суратлари ва ҳужжатлари билан танишдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг