Эртага Деҳли шаҳрида Ўзбекистон — Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 15-давраси бўлиб ўтади
Эртага, 2022 йил 11 май Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 15-давраси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов раҳбарлик қилади.
Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон — Ҳиндистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга оид долзарб масалалар ўрин олган.
Олий даражада аввал эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, шунингдек, савдо, саноат кооперацияси, «яшил» тараққиёт, инновацион ва рақамли технологиялар, транспорт-логистика, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳудудлараро ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Маслаҳатлашувлар давомида халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг