Эрон Трампни огоҳлантирди
Фото: Reuters
Эрон АҚШ президенти Дональд Трампга ҳужум содир бўлган тақдирда Америка тупроғида ўзининг “ухлаб ётган” ячейкаларини фаоллаштиришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантиришни етказган. Бу ҳақда “NBC News” икки америкалик расмийга таяниб хабар тарқатди.
Бу манбаларга кўра, Теҳрондан келган хабар Трампга Канададаги G7 саммитида воситачи орқали етказилган, шундан сўнг АҚШ президенти, телеканал суҳбатдошларига кўра, “Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларини кўриб чиқиш” мақсадида тадбирни эрта тарк этган.
“NBC News” Оқ уй билан боғланиб, бу масала юзасидан изоҳ сўраган, бироқ жавоб олмаган. Бундан ташқари, Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ҳам вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.
22 июнга ўтар кечаси Трамп АҚШ мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг учта ядровий объектига, жумладан Фордо, Натанз ва Исфахонга ҳужум қилганини маълум қилди. Оқ уй раҳбари буни Қўшма Штатлар, Исроил ва бутун халқаро ҳамжамият учун “тарихий лаҳза” деб атади ва бу “ажойиб муваффақият”дан кейин Эрон тинчликка рози бўлиши кераклигини айтди.
Эрон эса АҚШ зарбалари унинг объектларига жиддий зарар етказмаганини даъво қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг