Эрон президенти Исроил билан можарони тўхтатиш шартларини маълум қилди

Фото: AP
Эрон – Исроил можароси ҳеч қандай шартларсиз тўхтатилиши керак, бироқ Теҳронга Исроилнинг «саргузаштлари» энди юз бермаслиги учун кафолатлар зарур. Бу фикрларни Эрон президенти Масъуд Пезешкиён айтиб ўтди.
«Биз доимо тинчлик ва осойишталикка интилганмиз, аммо ҳозирги шароитда урушни тугатишнинг ягона йўли – ҳеч қандай шартларсиз, шунингдек, ционист террорчиларнинг саргузаштлари абадий тўхташига кафолат билан душман тажовузини тўхтатишдир», – деди Пезешкиён.
Акс ҳолда, унинг фикрича, Эрон қаттиқроқ жавоб беради.
Ўз навбатида Эрон Ташқи ишлар вазирлиги музокараларни бошлаш шартини маълум қилди.
Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арақчининг айтишича, Исроил унга ҳужум қилишда давом этар экан, Теҳрон ҳеч ким билан музокараларни бошламайди.
«Ҳозирги шароитда ционистик режимнинг Эронга ҳужумлари давом этар экан, биз ҳеч ким билан музокара қилишни истамаймиз», – дея таъкидлади сиёсатчи.
Арақчининг сўзларига кўра, АҚШ Эронга «жиддий хабарлар» юборган. Теҳрон бунга жавобан Исроил зарбалари тўхтатилгунга қадар «мулоқот ва дипломатия ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини» очиқ айтган.
Аввалроқ, Исроил билан можаро бошланганидан кейин Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан бир неча марта тўғридан-тўғри телефон орқали мулоқот қилгани маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг