Эрон Исроилга ҳужум қилди ва уруш тўхтаганини эълон қилди

Исроил армияси Эрон томонидан мамлакат ҳудудига ракеталар учирилганини маълум қилди. Ҳужум ортидан Исроилнинг бир нечта ҳудудларида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар янгради.
«Бироз аввал Исроилнинг турли ҳудудларида Эрондан йўналтирилган ракеталар топилгани сабабли ҳаво ҳужуми сиреналари ишга туширилди», — дейилади Исроил армияси хабарида.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ижтимоий тармоқда берган маълумотига кўра, Эрон қуролли кучлари амалга оширган ҳарбий операциялар маҳаллий вақт билан соат 04:00 да тўхтатилган. «Исроил тажовузкорлигини жазолашга қаратилган ҳарбий амалиётлар соат 4 гача давом этди», — дея ёзган у.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам ижтимоий тармоқда уруш тўхтаганини қайд этиб, тарафларни тинчликни бузмасликка чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг