Эрон Али Ларижоний вафот этганини тасдиқлади
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Исроилнинг ҳаво зарбалари оқибатида Ларижоний билан бирга унинг ўғли Муртазо ҳамда қўриқлаш хизмати раҳбари Алиризо Баят ҳам ҳалок бўлган.
“Ларижоний Пардис туманидаги қизининг уйида ўғли, ўринбосарларидан бири ва бир неча тансоқчилари билан бирга ҳалок бўлди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ларижоний вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб, бунга жавобан “қаттиқ қасос олиниши”ни ваъда қилган.
Маълумотларга кўра, Али Ларижоний Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлганидан кейин ўлдирилган энг юқори лавозимли амалдор ҳисобланади.
“The New York Times” нашрининг ёзишича, АҚШ ва Исроил ҳужумларидан олдин Ларижоний амалда мамлакат раҳбарига айланган ва унга намойишларни бостириш ҳамда эҳтимолий урушга тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилган. Шунингдек, у Теҳроннинг асосий ҳамкорлари — Россия, Қатар ва Уммон билан алоқаларни мувофиқлаштирган ҳамда АҚШ билан Эрон ядро дастури бўйича музокараларга масъул бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг