Энергетикларга замонавий электромобиллар топширилди

10:58 27 Февраль 2026 Жамият
236 0

Хоразм вилоятида электр таъминоти соҳасида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий филиалига 20 та замонавий электромобил топширилди.

Электромобилларни топшириш маросимида соҳа ходимлари иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, мазкур транспорт воситалари энергетика соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор, аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, корхона фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида ажратилган.

Янги электромобиллар электр таъминоти объектларида тезкор хизмат кўрсатиш, авария ҳолатларини бартараф этиш, шунингдек, ходимларнинг ҳаракатланиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилади. Шу билан бирга, ушбу ташаббус экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали “яшил энергетика” тамойилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи“.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер