Эндиликда ҳар бир давлат хизматининг паспорти юритилади
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан «Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низом [рўйхат рақами: 3707] давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур низомда Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби белгиланди.
Унга кўра, Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан шакллантирилади ва юритилади. Мазкур реестр «Давлат хизматлари» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади. Шунингдек, Давлат хизматлари ягона реестрида ҳар бир давлат хизматининг паспорти юритилади.
Давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Давлат хизматлари ягона реестридаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг