Энди Хитойга автобусда бориш мумкин – Транспорт Вазирлиги
Эндиликда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатнинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилган:
Хитойга:
Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.
Тожикистонга:
Самарқанд – Душанбе;
Бухоро – Душанбе.
Қозоғистонга:
Бухоро – Туркистон;
Урганч – Актау;
Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали).
Россияга:
Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва;
Урганч – Нукус – Уфа;
Нукус – Краснодар;
Тошкент – Уфа;
Тошкент – Краснодар.
«Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга оширишни истаган ташувчилар Транспорт вазирлигига хорижий ҳамкорлар билан паритет асосида келишилган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин», – дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг