Эберечи Эзе жамоасига ғалаба келтирди
Кеча, 26 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Арсенал» клуби ўз майдонида Англия кубогининг амалдаги ғолиби — «Кристал Пэлас»ни қабул қилди.
Учрашув 1:0 ҳисобида «тўпчилар»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона гол муаллифи 39-дақиқада Эберечи Эзе бўлди.
«Арсенал»нинг қимматбаҳо футболчиси Виктор Гёкерес фаолиятидаги энг ёмон ўйинлардан бирини ўтказди. «Sofascore» портали ҳам унинг ўйинини 5,7 баллга баҳолади. Гёкерес сўнгги марта 2024 йилнинг 10 ноябрида 5,8 дан пастроқ баҳо олганди.
Ўйин қаҳрамони деб эса жароҳат туфайли 82-дақиқада мажбуран алмаштирилган Деклан Райс эътироф этилди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 8,3 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Арсенал» клуби кейинги ўйинини 30 октябрь куни Англия лига кубоги доирасида «Брайтон»га қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг