Дунёда қанча одам ортиқча вазндан азият чекаётгани маълум қилинди

Архив сурат
Дунёда ортиқча вазндан азият чекаётганлар сони бир миллиарддан ошган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Пирогов номидаги университети мутахассислари иштирок этган тадқиқот маълум бўлди.
“Глобал таҳлилларга кўра, бутун дунё бўйлаб ортиқча вазнга эга болалар, ўсмирлар ва катталарнинг умумий сони бир миллиарддан ошди. 1990 йилдан 2022 йилгача глобал семизлик даражаси қизлар ўртасида 1,7 фоиздан 6,9 фоизга, ўғил болаларда эса 2,1 фоиздан 9,3 фоизга ўсди. Бу тенденция дунёнинг деярли барча мамлакатларида кузатилди”, — дейилади тадқиқотда.
Тадқиқотга кўра, 2020 йилда ортиқча вазндан азият чекадиган ўсмирлар ва болалар сони деярли 160 миллионни ташкил этди. Улардан 65 миллиони қизлар ва 94 миллиони ўғил болалардир. 1990 йилда эса бу кўрсаткич 31 миллион нафар болани ташкил этган. Шу билан бирга, катталар орасида ортиқча вазнга эга аёлларнинг улуши икки баравар кўпайиб, 18,5 фоизга, эркакларники эса деярли уч баравар кўпайиб, 14 фоизга етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг