Дунёда коронавирус. Жанубий Кореяда карантин чоралари юмшатиляпти ва бошқа янгиликлар
— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,3 млн. нафардан ошди, 163 минг нафардан зиёд бемор вафот этган.
— Италияда сўнгги суткада 433 бемор ҳаётдан кўз юмди. Умуман олганда, мамлакатда беморлар сони 178 мингдан ошиб кетди. Ҳар куни ўртача қарийб 2 минг киши даво топяпти.
— Буюк Британияда COVID-19дан ҳалок бўлганлар сони 16 минг нафардан зиёдни ташкил этмоқда. Беморлар 121 мингдан зиёд. Мамлакатда бир суткада қайд этилаётган ўлимлар сони камайиб бормоқда.
— Францияда қарийб 153 минг киши инфекцияга чалинган, деярли 20 минг бемор дунёдан кўз юмган.
— АҚШда ҳаммаси бўлиб инфекцияга чалинганлар сони 743 мингдан ошиб кетди. 39 мингдан ортиқ инсон вафот этди.
— Хитой Миллий олимпия қўмитаси Испанияга 9 мингта тиббиёт ниқоби жўнатди. Бу ерда беморлар сони 196 минг нафарга етиб қолди. Бир кунда 410 киши ҳалок бўлди. Бу 22 мартдан буён кузатилган энг паст кўрсаткичдир.
— Жанубий Корея коронавирус туфайли киритилган чекловларни юмшатмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг