Дональд Трампдан «Тинчлик» мукофоти қайтариб олиниши мумкин

18:33 13 Декабрь 2025 Дунё
314 0

FIFA президенти сиёсий бетарафлик тамойилларини бузганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Лондонда жойлашган «FairSquare» инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди.

Маълумотларга кўра, FIFA низомининг 15-моддаси футбол ташкилоти раҳбарларидан давлат ва сиёсий тузилмалар билан муносабатларда тўлиқ бетараф бўлишни талаб қилади. Бироқ «FairSquare» ташкилоти FIFA президенти мазкур қоидани бир неча бор бузганини таъкидламоқда.

Хусусан, у АҚШ президенти Дональд Трампга FIFA «Тинчлик» мукофотини топширгани сиёсий қўллаб-қувватлаш сифатида баҳоланмоқда. Ташкилот ушбу ҳолат FIFA ички этик меъёрларига зид эканини билдирган.

Шу сабабли «FairSquare» FIFA раҳбари устидан расмий шикоят билан мурожаат қилган. Агар айбловлар тасдиқланса, FIFA президенти интизомий жавобгарликка тортилиши ёки санкцияларга дуч келиши мумкин. Шунингдек, ушбу воқеалар фонида Дональд Трампдан «Тинчлик» мукофоти олиб қўйилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?