Доллар ва евро курси арзонлашди

13:31 17 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1986 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 18 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 67 тийинга арзонлашиб, 9528 сўм 49 тийинга етган.

1 Евро курси эса 119 сўм 35 тийинга тушиб, 10319 сўм 35 тийинни ташкил этмоқда.

1 Россия рубли 1 сўм 30 тийинга қимматлашиб, 150 сўм 7 тийинга етган.

1 Буюк Британия фунт стерлинги 133 сўм 94 тийинга қимматлашиб, 12 430 сўм 87 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер