ДХХ ходимлари куни муносабати билан "Мустаҳкам" фильми суратга олинди
ДХХ ходимлари куни муносабати билан "Мустаҳкам" фильми яратилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда “Spectre” киностудияси томонидан "Мустаҳкам" номли ҳужжатли фильм суратга олинди.
Мазкур кинокартина Давлат хавфсизлик хизматининг 30 йиллигига бағишланади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг машаққатли меҳнати, касбий фаолияти ёритилган.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Фурқат Усмонов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.
Бугун, 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни муносабати билан юртимиз телеканалларида фильмнинг илк намойишлари бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг