“Динамо”дан ғалаба, ОКМКдан мағлубият
Кеча, 6 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда “Динамо” жамоаси Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Учрашув 1:2 ҳисобида Самарқанд клубининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда киритилган голларга ғолиблар сафидан Азизбек Амонoв ва Фирдавс Абдураҳмонов муаллифлик қилди. “Бунёдкор”нинг жавоб голи эса Самандар Мавлонқулов ҳисобига ёзилди.
Ўз майдонида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз мезбонлигида ўтиши керак бўлган “Насаф” клубига қарши ўйинни Самарқанд вилоятида ўтказди. Ўйин номинал меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Ойбек Рустамов ва Шароф Муҳиддинов муаллифлик қилди.
Сўнгги баҳсда эса “Хоразм” жамоаси ўз майдонида Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК билан куч синашди. Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга Диёр Ортиқбоев муаллифлик қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг