Деворларга кўчган ижод
Фото: Саминжон Ҳусанов / Халқ сўзи
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида яхши анъанага қўл урилди. Аниқроғи, ёш рассомлар ўз ижодини кўча деворларида ифода эта бошладилар. Хўш, бундан мақсад нима?
– Энг сара асарларингизни галерея ёки кўргазмалар залида жам этиб, намойиш этсангиз, саноқли кишилар улардан баҳра олиши мумкин,-дейди рассом Бекзод Мирзаев. – Энди эса шу кўчадан ўтган ҳар бир йўловчи биз чизган суратларни томоша қилмоқда. Шахсан мен рассом сифатида ижод намуналаримни барчага кўрсата олаётганимдан хурсандман. Қолаверса, бундай тасвирлар токи ўчиб кетмагунича тураверади. Текин ва муддатсиз кўргазма! Бунақаси бўлган эмас!
Қувонарлиси шундаки, ижод турига бундай ёндашув хонободликларни ҳам мамнун этмоқда.
– Тўғрисини айтсам, бу деворларда “М+C” каби ёзувларни ўқигандан кўра шундай асарларни томоша қилиш мароқли, - дейди улардан бири Дилафрўз Омонова.
Деворларда асосан бебош ёшлар чизиб кетган бўлмағур “битик”лару ахлоқсиз тасвирлардан чарчаган нигоҳлар энди чиндан ҳам завқ олмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг