"Давлат тили ҳақида"ги Қонун талаблари нега бузилмоқда?
Муаллиф олган сурат.
“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Нурбек Абдуллаев/Наманган. Мамлакатимизда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига яқинда ўттиз йил тўлади. Ўтган давр мобайнида мазкур ҳужжат асосида қатор ишлар амалга оширилди. Аммо шу билан бирга, бу соҳада ҳали камчиликлар етарли эканлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Қонун ижроси юзасидан изчил назорат йўқлиги кўзга яққол ташланмоқда. Наманган шаҳри кўчаларини айлансангиз, бунга яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.
Айниқса, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари атрофидаги эълон, афиша ҳамда реклама панноларида ёзилган матнларни ўқисангиз, кўплаб имловий ва стилистик хатолар, хорижий сўзлардан ноўрин фойдаланиш каби ҳолатларга кўзингиз тушади. Мана, ошхона олдидаги ёзув: “ZAKAZ SHASHLIK”. Бу ўқловдай ҳарфлар уни тайёрлаганларнинг савод даражасидан далолат бериб турибди.
“Чуст БУЮРУТМА ТАОМЛАРИ” ва “НАХОРГА МАСТАВА” жумлаларидаги хатолар ҳам, ҳеч сўзсиз, пешонангизни тириштиради.
“ТИЛЛО ДОДА ПАТИР НОН МАРКАЗИ”нинг “ижодкорлари” нима демоқчи эканликларини ўзлари тушунармикинлар?
“На дизайн, на бадиий дид талабларига жавоб берадиган йўл кўрсаткичларига мутасаддилар эътибор қаратганмиканлар?” деган савол ҳам туғилади. Наҳотки “A. Temur” ўрнига “Amir Temur”, “Boburshox ko’chasi” ўрнига “Bobur shohko‘chasi”, “Hamrox” ўрнига “Hamroh” деб ёзиш кераклигини ҳеч ким англаб етмаган бўлса? Ачинарлиси, давлат тилига бундай эътиборсизлик, бу каби муносабатни, чаласаводлик кўринишларини деярли ҳар қадамда учратиш мумкин.
— Биз бир неча йилдан бери шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузурида ташқи реклама воситаларининг мазмун-мундарижасини назорат қиладиган комиссия тузилиши зарурлиги ҳақидаги масалани кўтариб келамиз, — дейди “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бўлими раҳбари Дилшод Мамажонов. — Афсуски, ҳозиргача бу таклиф инобатга олингани йўқ. Оқибатда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларининг бузилишига йўл қўйилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг