Давлат бошқарувида инновацион ёндашувлар: масъул раҳбарлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди
Тошкент шаҳридаги IT-паркда Бошқарув самарадорлиги агентлиги филиаллари раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув-амалий семинар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли институционал ислоҳотларнинг устувор йўналишлари билан яқиндан танишиш, рақамли трансформация ва замонавий технологик ечимларни амалиётга жорий этишга йўналтирилди. Ўқувга тажрибали мутахассислар, IT соҳаси экспертлари жалб этилди.
Семинар аввалида жорий йилнинг 21 октябрь куни Давлатимиз раҳбарининг IT-паркка ташриф чоғида сунъий интеллект технологияларини вазирлик ва идоралар фаолиятига кенг татбиқ этиш орқали самарадорликни ошириш бўйича берган таклифлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилиб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир иштирокчиларига давлат бошқарувини рақамлаштириш, сунъий интеллект асосида қарор қабул қилиш тизимларини жорий этиш, ахборот хавфсизлиги (киберхавфсизлик)ни таъминлаш ҳамда инновацион лойиҳаларни бошқариш бўйича замонавий ёндашувлар юзасидан илмий-амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, Дастур доирасида:
— Технологик маҳсулотлар ва стартап лойиҳалар кўргазмалари,
— Сунъий интеллект экотизимини жорий этиш бўйича лойиҳалар тақдимотлари,
— Киберхавфсизликни таъминлашга қаратилган интеграциялашган лойиҳалар муҳокамаси,
— «Янги Ўзбекистон» университети фаолияти билан танишув ҳамда инновацион лабораторияларга ташриф,
— Олимпия шаҳарчасига ташриф ва инфратузилма объекти бўйлаб экскурсиялар ташкил этилиши режалаштирилган.
Иштирокчилар учун семинар доирасида стратегик менежмент, рақамли компетенциялар ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича амалий кейслар ҳам ташкил этилади.
Ушбу тадбир соҳада самарадорликни ошириш, жараёнларни оптималлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг