Дарсликлар, кундаликлар ва бошқаларга реклама жойлаштириш тақиқланади — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Реклама тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан реклама берувчилар, тайёрловчилар ҳамда тарқатувчиларнинг соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, рекламага қўйиладиган асосий талаблар ва ушбу талабларни бузганлик учун жазо чоралари кўрсатиб ўтилмоқда.
Рекламага қўйилган талаблар кўра, рекламада жинсий, ирқий, миллий, диний камситиш, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказувчи ҳаракатларни содир этишга чақириш, бевосита муаллифлик ҳуқуқига таъсир қилувчи ахборотлардан, порнография тусидаги ахборотлардан, шунингдек, давлат рамзларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган дарсликлар, кундаликлар ва бошқаларга реклама жойлаштириш, қолаверса, миллий маданият ва урф-одатларга, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган меъёрларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланиши кўзда тутилмоқда.
Реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда уларнинг фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим нормалар бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг