Даниянинг 500 йиллик герби ўзгартирилди. Сабаб нимада?
«The Guardian» нашрига кўра, Даниядаги ҳукмрон Глюксбурглар сулоласининг қироллик гербини ўзгартириш қарорига Трамп баёнотлари сабаб бўлган бўлиши мумкин. Доналд Трамп АҚШ оролни сотиб олмоқчи эканлиги ва бу зарурлигини таъкидлаган эди.
500 йил мобайнида мамлакат гербида уч тож — Дания, Швеция ва Норвегия ўртасида XIV асрда тузилган Кальмар унияси рамзи акс этиб келган. 2024 йил декабри охирида Дания қироли Фредерик гербни ўзгартиришга фармон берди. Унга Копенгаген ўз назорати остида сақламоқчи бўлган ҳудудлар — Фарер ороллари (қўй) ва Гренландия ороли (оқ айиқ) рамзлари қўшилган.
Шунга қарамай, Гренландия бош вазири Муте Эгеде оролга мустақиллик берилишини истамоқда. Унинг фикрича, оролнинг Дания таркибидаги тарихи «тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яратилиши мумкин эмаслигини» кўрсатган.
Гренландия майдони 2,166 миллион квадрат километр бўлган дунёдаги энг катта орол бўлиб, унинг деярли 80 фоизи муз билан қопланган. У Шимолий Американинг шимоли-шарқида жойлашган. Оролда 50 мингдан ортиқ аҳоли яшайди, уларнинг аксарияти инуитлардир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг