Чанг остида қолган Тошкент
Фото: Тойиров Абдумуталиб / “Халқ сўзи”
Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида кучли чангли шамол бўлмоқда.
Ҳаво таркибидаги хиралик ҳаводаги майда чанг заррачалари ҳисобига кузатилмоқда.

Ғарбий шамолларнинг кучайиши, пойтахт ҳудудларида қуруқ тупроқ сирти, қолаверса, пойтахт ғарби қўшни Қозоғистон ҳудудларидаги чанг заррачаларини ҳавога кўтармоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмасликни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни таъкидлади.
Соат 15.30 да Тошкент халқаро аэропорти аэродромида кўриниш масофаси 1600 метргача чекланган чанг бўрони кузатилди.

Маълумот учун, Тошкент ҳаво ифлосланиши рейтингида 9-ўринга кўтарилди.





Фото: Тойиров Абдумуталиб / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг