Welcome to uzbekistan
Халқаро ISESCO ташкилоти тарафидан Бухорони “Ислом олами маданияти пойтахти“ деб танланишига бағишлаб Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси махсус логотип ишлаб чиқди.
09:50 13 Январь 2020Паркент туманининг “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) ҳудудида зарур инфратузилмани барпо этиш, оилавий меҳмон уйлари фаолияти ва қўшимча туризм хизматларини йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий аҳолини туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида “Кумушкон” туризм қишлоғини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди....
18:41 04 Январь 2020Куни кеча Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейсда Хитой Халқ Республикасидан визасиз режим бўйича келган илк меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари томонидан кутиб олинди. Қизиғи шундаки, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан визасиз ўтган биринчи Хитой фуқароси Ли Жи...
18:25 04 Январь 2020Тошкент вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда маҳаллий аҳоли даромадини ошириш мақсадида Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида “Олтин ҳалқа” концепцияси асосида зарур инфратузилма шакллантирилади.
18:21 04 Январь 2020Яқин Шарқдаги таниқли ахборот манбаларидан бири бўлган “Ynet” интернет-нашри туризм мавзусида сўровнома натижаларини эълон қилди. Ушбу тадқиқот туризм соҳасидаги келаси 10 йиллик тенденцияларини аниқлаш мақсадида ўтказилди. Унда дунё тан олган 25 нафар профессионал саёҳатчи-блогер иштирок этди.
14:54 27 Декабрь 2019Нью-Йоркда 19 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш“ махсус резолюция қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
14:29 21 Декабрь 2019Самарқанд шаҳрининг аксарият ҳоллардаги тунги ҳолатини кўпчилигимиз яхши тасаввур қиламиз.
16:04 18 Декабрь 2019Кеча Истанбулда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Туркиянинг Elite World Hotels компанияси Бошқаруви кенгаши раиси Жўшқун Элик (Coşkun Elik) билан учрашишди.
15:49 17 Декабрь 2019Дунёда Марказий Осиё мамлакатлари тарихий қадамжоларга бойлиги билан машхур, десак муболаға бўлмайди. Уммонорти давлатларидан, Европа мамлакатларидан туристлар, олим ва тадқиқотчилар Буюк Ипак йўли ўткан ҳудудларга доимий равишда катта қизиқиш билдириши сир эмас. Келинг, бу борада kalpak-travel.com сайти тузган энг машҳур...
13:46 17 Декабрь 2019Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Япониянинг Нагоя ҳамда Токио шаҳарларининг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг гавжум кўчаларининг марказларида жойлашган ЛЕД экранларда Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиши ташкиллаштирилди. Ушбу видеороликда мамлакатимиз туристик шаҳарларининг жозибадорлигига алоҳида урғу берилган.
12:00 17 Декабрь 2019Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда