Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Покистондаги етакчи университетнинг фахрий доктори ва профессори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унволари берилди.

21:52 05 Февраль 2026
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида салмоқли келишувлар тўплами қабул қилинди

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қўшма декларацияни имзоладилар.

21:12 05 Февраль 2026
Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирларнинг навбатдагиси Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.

20:31 05 Февраль 2026
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бердилар

Икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро алоқалари иқтисодий ҳамкорлик ривожининг асосий драйверларидан бири сифатида белгиланди.

20:00 05 Февраль 2026
Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Давлат мадҳиялари янгради.

19:10 05 Февраль 2026
Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Учрашувда Исҳоқ Дор давлатимиз раҳбарига ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирлар кун тартиби ҳақида маълумот берди.

18:14 05 Февраль 2026
Ўзбекистон Президенти Покистоннинг ҳарбий саноати салоҳияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига келгач, “Глобал саноат ва мудофаа ечимлари” компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказди.

17:27 05 Февраль 2026
Саида Мирзиёева Абу-Дабида «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди

«Мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитасидаги ҳамкасбларимга самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман», — дейди Президент Администрацияси раҳбари.

16:28 05 Февраль 2026
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Исломободга етиб борди

«Нурхон» аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шариф кутиб олди.

16:12 05 Февраль 2026
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти жорий этилишига оид Қонун маъқулланди

Сенаторларнинг фикрича, ушбу Қонуннинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг кенгайишига, мамлакатимизда рақобат муҳитининг яхшиланишига ҳамда банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларнинг кириб келишига хизмат қилади.

15:22 05 Февраль 2026