Иқтисодиёт

Лаванда ўсимлигини Хатирчида етиштириш ва қайта ишлаш лойиҳалари муҳокама қилинди

Туркиялик инвестор – “Asya Ekonomi Yatırım Danışmanlığı Tarım ve Orman Ltd. Şti.» компанияси бошқарув раиси Иброҳим Санчи Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов билан учрашувдан сўнг ҳудуднинг тадбиркорлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар ўтказди.

13:23 01 Март 2024
Бешариқлик гулчи гул кўчатлари етиштириб йилига ўртача 300 миллион сўм соф даромад олмоқда

Бешариқ туманининг “Дўстлик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Шуҳратжон Хўжақулов хонадонидаги 10 сотихли иссиқхонада бир ва кўп йиллик гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланади.

10:36 01 Март 2024
ФАО ва USAID Ўзбекистонда ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш учун кучларни бирлаштирмоқдалар

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан ҳамкорликда ФАО Трансчегаравий ҳайвонлар касалликлари бўйича шошилинч маркази (ECTAD) томонидан USAID “Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги...

13:59 29 Февраль 2024
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Қурилиш – UzBuild 2024″ халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида “Қурилиш – UzBuild 2024″ халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

19:07 28 Февраль 2024
Тожикистон билан чегара ҳудудда замонавий савдо-логистика маркази қурилмоқда

Айни кунларда Бешариқ туманининг қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнида замонавий савдо-логистика маркази қурилиши жадал давом этмоқда.

16:42 28 Февраль 2024
Бағдодлик томорқачи иссиқхонада 25 турдаги лолаларни парваришлаб, экспорт қилмоқда

Фарғона вилоятининг Қува туманида кейинги йилларда атиргулчилик бизнеси жадал ривожланиб, бугунги кунда 400 хилдан ортиқ анвойи гуллар МДҲ, Осиё ва Европа қитъасининг ўнлаб давлатларига экспорт қилинмоқда.

16:48 26 Февраль 2024
Қувасойда аҳоли хонадонлари тажриба тариқасида паррандачиликка ихтисослаштирилади

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан саноатчилар шаҳри — Қувасойда тажриба тариқасида аҳоли хонадонларида паррандачилик тармоғини ривожлантириш мақсад қилинмоқда.

13:04 26 Февраль 2024
Кластерларга “Better Cotton” лицензияси берилди

Бухоро вилоятидаги “BCT Cluster Agrokompleks” ҳамда Тошкент вилоятидаги “ТСТ Аgro Cluster” пахта-тўқимачилик кластерларига “Better Cotton Initiative” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан махсус лицензия берилди. Бу кластерлар томонидан етиштирилган пахта хом ашёси экологик жиҳатдан тоза эканлиги халқаро даражада тан олинганини тасдиқлайди.

10:52 26 Февраль 2024
Қашқадарёга Хитойдан яна 30 та автобус олиб келинди

Ушбу автобусларнинг ҳар бири 24 тадан ўриндиққа эга бўлиб, умумий йўловчи қабул қилиш сиғими 60 кишини ташкил этади. Автобусларда йўловчилар учун барча замонавий шарт-шароитлар мавжуд.

17:01 23 Февраль 2024
Жондорлик қулупнайчи Бухоро вилояти ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Жондор туманидаги Ифтихор қишлоғида яшовчи Оғабек Остоновнинг иссиқхона хўжалиги фаолияти билан танишган кишининг кўнглидан “Қаловини топса қор ёнади” деган нақл ўтиши тайин.

16:54 23 Февраль 2024