Ҳужжатлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.

09:54 19 Июль 2023
Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини почта орқали юбориши мумкин

Ходим иш берувчини 14 кун олдин ёзма огоҳлантириб ўз ташаббуси билан ишдан бўшашга ҳақли. Яъни, аризани камида 14 кун олдин ёзиш керак.

11:46 14 Июль 2023
Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (287-сон, 13.07.2023 й.) билан “Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги намунавий низом тасдиқланди.

19:39 13 Июль 2023
Иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди

“Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (286–сон, 13.07.2023 й.) қабул қилинди.

18:50 13 Июль 2023
Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–851-сон, 07.07.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди.

17:19 08 Июль 2023
“Товар тўғрисида маълумот” ахборот тизими ва мобил иловаси ишлаб чиқилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (Пф–108-сон, 06.07.2023 й.) қабул қилинди.

19:31 07 Июль 2023
Ёз мавсумида аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилади

“Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (275-сон, 06.07.2023 й) қабул қилинди.

19:50 06 Июль 2023
Қоракўлда IТ-кластер ташкил этилади

“Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (273-сон, 05.07.2023 й) қабул қилинди.

17:58 06 Июль 2023
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлиги оширилади

“Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (267-сон, 29.06.2023 й.) қабул қилинди.

19:05 03 Июль 2023
Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан 2022 йил 21 декабрь куни имзоланган эди.

16:06 03 Июль 2023