Actual

Саудия Арабистони бу йилги Ҳаж зиёрати борасида ўзининг якуний қарорини эълон қилди

Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши ҳақида Саудия Арабистони қарори эълон қилинди.

10:41 14 Июнь 2021
ЙПХ инспекторлари солиқ органи ходимининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан ИИВ баёнот берди

«Жорий йилнинг 10 июнида тунги соат 00:50ларда Каттақўрғон тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари туманнинг «Кадан» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-243 автомобиль йўлининг Алишер Навоий ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида жамоат тартибини сақлаш бўйича тунги хизмат вазифасини бажараётган вақтида, фуқаро А.А....

17:24 11 Июнь 2021
Эълонда кўрсатилган нарх якуний тўхтам эмас – Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмлик «тилла қопламали ручкалар» хариди бўйича баёнот берди

Бугун ўзбек сегментидаги ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида Мудофаа вазирлиги томонидан 30 млн сўмга харид қилиниши режалаштирилган 2та «тилла қопламали ручка»ларга оид хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти мазкур ҳолат бўйича «Халқ сўзи»га маълумот...

18:27 10 Июнь 2021
Энг кичиги 14 ёшда: Қўнғиротда 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди

2021 йил 9 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С.У.(1990 й.т.), вояга етмаганлар С.К.(2006 й.т.), С.М.(2007 й.т.) ва Д.М.(2004 й.т.) Қўнғирот тумани, «Суўенли» ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб босиб қолган....

21:39 09 Июнь 2021
Тошкентда «Бўрижар» каналига чўкаётган фуқароларни қутқариш пайтида ФВВ ходимларидан бири ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги «Бўрижар» каналига чўкаётган икки нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқариб қолинди, бироқ жасорат кўрсатган ФВВ ходимларидан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

17:41 09 Июнь 2021
Ғалладан бўшаган ер майдонлари аҳолига берилади — Президент

Бу ҳақда Президентимиз раислигида ўтаётган йиғилишда таъкидланганидек, бунда ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар ушбу ер майдони учун солиқдан озод қилинади.

13:39 08 Июнь 2021
Кун фотоси: Хива ҳокими ғишт териб, девор бўяди

Хива туман ҳокимлиги расмий саҳифасида ҳоким ғишт териб, девор бўягани акс этган фотосуратларни эълон қилди.

19:02 07 Июнь 2021
​​​​​​​Ўзбекистонда шу вақтгача аҳолининг қайси қатлами энг кўп вакцина олгани маълум қилинди

​​​​​​​Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев маълумот берди.

17:00 07 Июнь 2021
Ўзбекистонда 2021 йил 1 июлдан фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади

Электрон тизим орқали олиш имконияти мавжуд бўлган маълумотларни қоғоз кўринишида олиш, иш фаолиятини ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб қилишни чеклаш каби маъмурий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони қабул қилинган.

15:23 07 Июнь 2021
Шу ҳафтада Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Шавкат Мирзиёев 10—11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳафталик брифингида маълум қилди.

14:55 07 Июнь 2021
Канадада номаълум касаллик тарқалмоқда — ОАВ

Канаданинг Нью-Брунсвик вилоятида номаълум касаллик тарқала бошлаган. Бу ҳақда маҳаллий шифокорларга таяниб, "The New York Times" нашри хабар бермоқда.

00:04 06 Июнь 2021
Ҳалоллик бўлмаган жойда сифатли йўл ҳам, сифатли таълим ҳам, пировардида ривожланиш ҳам бўлмайди — А.Қодиров

Бу усулда Ўзбекистондаги халқаро йўллар 2 минг йилдан кейин ҳам талаб даражасига чиқмайди. Чунки, таъмирлаб бўлган қисмингизни тугатишингиз билан ўтган йили таъмирлашни тугатган қисмингиз яна таъмирталаб бўлиб қолаверади.

12:02 05 Июнь 2021
Эмланганларга ҳам хавфли бўлган коронавирус мутацияси аниқланди

Деҳлидаги Бутунҳиндистон тиббиёт фанлари институти олимлари ҳатто вакцина олганларга хавфли бўлган коронавируснинг учта штаммини бирлаштирган мутациясини аниқлашган.

02:22 05 Июнь 2021
Ўзбекистонда дам олиш кунлари аномал иссиқ бўлади

Сўнгги кунларда мамлакатимиз ҳудуди бўйича ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7-10° га юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқдир. Дам олиш кунларида иссиқ яна кучаяди, кундуз кунлари ҳаво...

14:14 04 Июнь 2021
Юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади — Фатво

Транспорт воситасини бошқаришда мусулмонлар риоя этишлари лозим бўлган кўплаб суннатлар ва одоблар мавжуд. Энг муҳим вазифа – инсон уловда юрганида ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати иштирокчиларининг...

09:34 04 Июнь 2021
Гўшт 45 мингдан 78 минг сўмгача: Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

19:00 03 Июнь 2021
Мўйноқда ака-укалар каналда чўкиб вафот этди. Ака 12, ука 11 ёшда бўлган

Мўйноқда 12 ва 11 ёшли ака-укалар каналда чўкиб вафот этди.

18:23 03 Июнь 2021
Ўзбекистонда «аёллар дафтари» ва «темир дафтар»га кирган оилаларнинг юрак касалликлари билан оғриган фарзандлари бепул операция қилинади

Ўзбекистонда махсус лойиҳа доирасида «аёллар дафтари», «темир дафтар»га кирган оилаларнинг юрак касалликлари мавжуд бўлган ва жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган фарзандларига бепул операция хизматлари тақдим этилади. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Гулжамол Шукурова маълум қилди.

12:34 03 Июнь 2021
Тошкентдаги қурилишлар қум ва чангли бўроннинг келтириб чиқармоқда — Ўзгидромет

«Ўзгидромет» ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон учун чангли бўрон жуда тез-тез учрайдиган ҳодисадир. Кўпинча бундай ҳодисалар қурғоқчил ҳудудларда - чўл ва ярим чўл ҳудудларда содир бўлади.

10:30 03 Июнь 2021
Ботаника боғида велосипед, самокат ва скутерларда ҳаракатланиш тақиқланди

Тошкент Ботаника боғи ёш болалар, ёши улуғ инсонлар ва бошқа ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 июндан «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинди. Бу ҳақда фанлар академияси хабар берди.

17:49 02 Июнь 2021

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер