Булоқбоши туманида замонавий иссиқхона лойиҳаси асосида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда
Иссиқхоначилик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда самарали усул бўлибгина қолмай, аҳолини йил давомида сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Шу боис Булоқбоши туманида ҳам мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, туманнинг Юксалиш маҳалласи ҳудудида ташкил этилган 3 гектар майдондаги замонавий иссиқхонада хитойлик ҳамкорлар иштирокида помидор ва бодринг кўчатлари парваришланмоқда. Илғор агротехнологиялар асосида йўлга қўйилган ушбу лойиҳа қисқа муддат ичида ўз самарасини кўрсатмоқда.
— Ҳозирги кунда ҳар ойда 30–40 тонна помидор хорижий бозорларга экспорт қилинмоқда, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Иброҳимжон Юлдашев. — Бу бир йил давомида ўртача 420 тонна маҳсулот экспорт қилиниб, 2–2,5 миллиард сўм даромад олиш имконини беради. Шунингдек, иссиқхонанинг бир гектар майдонида бодринг етиштирилиб, ички бозорга йил давомида 15–20 тонна маҳсулот етказиб берилмоқда. Бу эса 700–800 миллион сўмгача қўшимча даромад келтирмоқда.

Қайд этиш жоизки, замонавий иссиқхона технологиялари турли об-ҳаво шароитларида ҳам барқарор микроиқлимни сақлаш, сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш, меҳнат харажатларини камайтириш ҳамда ўсимлик касалликларининг олдини олиш имконини беради. Натижада маҳсулот ҳосилдорлиги юқори даражада таъминланиб, аҳолига барқарор, сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга хизмат қилмоқда.
Умуман олганда, мазкур иссиқхона лойиҳаси қишлоқ хўжалигида илғор тажрибаларни жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий аҳоли даромадларини кўпайтириш йўлида муҳим қадам бўлмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг